“Реал” раҳбарлари 200 миллион ухлатгани фош бўлди

“Реал” раҳбарияти клубнинг имиж ҳуқуқини сотишда 200 миллион евро миқдоридаги маблағни фирибгарлик билан яширишда гумон қилинмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” мутасаддилари 2016 йилда “Реал”нинг имиж ҳуқуқларини интернетда сотиш бўйича АҚШнинг Providence инвестицион фонди билан музокара олиб борган. Томонлар бир йилдан сўнг, тўрт йилга мўлжалланган 200 миллион евролик ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Ушбу маблағ “Сантьяго Бернабеу” аренасининг реконструкциясига сарфланиши кўзда тутилган эди.

Кейинроқ аниқланишича, мадридликлар Кайман оролларида жойлашган фондга қарашли иккита компания билан ҳам битим тузган. 2017 йилда ташкил қилинган бу фирмалар 20 миллион евро миқдоридаги бошланғич капиталга эга бўлган. Шу тариқа, “Реал” Испаниядаги солиқлардан пул яширган. Мадридликларнинг бу ҳаракатлари фирибгарлик, деб баҳоланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)