"Реал" Рамос ўрнига 65 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин

"Реал" ўз етакчиси Серхио Рамоснинг ёши ўтиб бораётганлиги туфайли ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, номзодлардан бири "Вильярреал" футболчиси Пау Торрес ҳисобланади. 24 ёшли ҳимоячи аввалига 50 млн еврога баҳоланаётганди. Бироқ Европа Лигасидаги ишончли ҳаракатларидан кейин унинг нархи 65 млн еврога қадар ўсишга эришди.

"Қироллик клуби" ва "сариқ сувости кемаси" ўртасидаги муносабатлар яхши бўлганлиги учун бу сумма камайтирилиши мумкин. Испаниялик фулбекнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгага амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!