"Реал" Рамосга "Севилья"дан ўринбосар топиб қўйди

"Реал" "Севилья"нинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Диего Карлосга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” 27 ёшли бразилиялик футболчини ёзда шартномаси якунланадиган Серхио Рамос ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

“Севилья” Карлосни 2019 йилнинг ёзида “Нант” клубидан харид қилган эди. У жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt.com сайти талқинига кўра, Диегонинг ҳозирги трансфер нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!