“Реал” Рамосга ультиматум қўйди. Сардор энди нима қилади?

“Реал” клуби раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамосга янги шартнома бўйича жавобини айтиши учун муҳлат белгилади.

Унга кўра, тажрибали футболчи март ойининг охиригача, бир қарорга келиши керак.Агар Рамос клуб таклиф қилаётган битимни қабул қилмаса, раҳбарият ёзгача унинг ўрнини боса оладиган кучли ҳимоячи топиши керак бўлади. Шунинг учун ҳам “Қироллик клуби” мутасаддилари жавоб масаласида Рамосни шошилтирмоқда.

Айни пайтда жароҳатини операция қилишга тайёргарлик кўраётган футболчи бир неча ой майдонга туша олмайди. Бу пайтда у келажаги ҳақида яхшилаб ўйлаб олиш имконига эга бўлади. Бошқа гранд клублар ҳам Рамоснинг жавобини интизорлик  билан кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!