"Реал" Родри билан шартнома имзоламоқчи. Футболчининг истаги қандай?

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" ёзги трасферлар ойнасида бир неча футболчиларни харид қилиши кутилмоқда. Шу жумладан, ушбу рўйхатда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ҳам ўрин олган. 
 
Германиядаги "Sport Bild" нашрининг маълумотига кўра, "қироллик клуби" ёзда Родрини сотиб олиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилмоқчи. Бироқ, футболчи "шаҳарликлар" сафида қолиб, яна фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, манчестерлик раҳбарлари қандай таклиф бўлишига қарамасдан, испаниялик хавбекни қўйиб юбормоқчи эмас. Родри эса мавсумнинг биринчи даврасидаги буён "Сити"га ёрдам бера олмаяпти. Унинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатигача қайтиши кутилмоқда. Буни жамоа бош Хосеп Гвардиола ҳам бир неча учрашувлардан буён таъкидлаб келмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи жорий мавсум англияликлар сафида 3 тагина учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!