“Реал” “Рома”дан ҳужумчи сотиб олади

  • 6 апрель, 2023, 16:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги ўйинчи олади.

Tecno

Forza Roma сайтининг маълум қилишича, мадридликлар нишонига “Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала тушди.

Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар  аргентиналик жаҳон чемпионини 20 миллион еврога сотиб олиш имкониятидан фойдаланмоқчи.

29 ёшли футболчи Римга келганидан кейин Жозе Моуриньо жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланди. Жорий мавсумда у ўз ҳисобига 13 та гол ва 8 та ассист расмийлаштирди.

Дибаланинг шартномаси 2025 йилгача тузилган бўлса-да, машҳур ҳужучи “Реал”дек буюк клубда ўйнаш имкониятини қўлдан чиқармаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!