"Реал" Роналдуга янги шартнома таклиф қилди, аммо...

  • 10 июня, 2018, 21:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа тўпурари Криштиану Роналдуга янгиланган шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Sunday Express нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли португалиялик футболчига йилига 32,5 млн евро маош ваъда қилмоқда. Аммо, Роналду "Сантьяго Бернабеу"да йилига камида 40 млн евро маош олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду мавсумлар оралиғида “Реал”дан кетиши ҳақида айтиб ўтган эди. Унинг хизматларига ПСЖ ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию