"Реал" Роналдунинг маошини кўтарадиган бўлди

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга маоши оширилган янги шартнома таклиф қилади.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 32 ёшли футболчининг маоши йилига 30 миллион еврога қадар оширилади. Таъкидлаш лозимки, Роналдунинг йиллик маоши айни дамда 21 млн еврони ташкил этади.

Ўз навбатида Криштианунинг ўзи ҳам “Сантьяго Бернабеу”да қолишни истамоқда ва бу борадаги истагини клуб раҳбариятига ҳам етказган.

Маълумот учун, айни дамда дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобланади. 30 ёшли аргентиналик футболчининг маоши йилига 50 млн еврони ташкил этади. Бу борадаги иккинчи кўрсатгич ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарга (30 млн евро) тегишли.

Comments

You must be logged in to commet!