"Реал" сабаб Ла Лига ҳам камида 2 ҳафтага қолдирилди

Ла Лига коронавирус туфайли, Испания чемпионатини қолдирди.

Мусобақа камида 2 та турга қолдирилди.

Ушбу қарор, "Реал" карантинга олингани сабабли ва бошқа футболчилар вирусни юқтириб олиш хавфи борлиги учун қабул қилинди. "Реал"нинг карантинга олинишига мадридликларнинг баскетбол жамоаси аъзосида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган. Шундан сўнг, карантин нафақат баскетбол жамоасида, балки футбол клубига ҳам қўлланилди. 

Аввалроқ, Италияда коронавируснинг кенг тарқаб кетаётгани учун А Серия ўйинлари тўхтатиб қўйилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!