Асосий мазмунга ўтиш

"Реал" сафарда ғалаба қозонди, энди ҳаммаси сўнгги турда ойдинлашади!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

"Барселона" чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди!

Испания Ла Лигаси 37-туридан ўрин олган "Атлетик" - "Реал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув мадридликларнинг минимал ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 68-дақиқада Начо муаллифлик қилди.

Айни пайтда, бевосита чемпионлик пойгасида иштирок этаётган "Реал" ўз очколари сонини 81 тага етказиб олган ҳолда интригани сақлаб қолди. Бу турда "Атлетико" ўз уйида "Осасуна"ни меҳмон қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди, шу тариқа, уларнинг орасидаги фарқ бу турда ҳам 2 очколигича қолди. Яъни, ҳали ҳеч нима аниқ ҳал бўлганича йўқ, барчаси сўнгги турда ойдинлашади!

38-турда "Реал" Мадрид ўз уйида Европа Лигаси финалига йўл олган "Вильярреал"ни қабул қилади, "Атлетико" эса "Вальядолид" меҳмони бўлади. Чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган "Барселона"  "Эйбар"га сафар уюштиради.

Ла Лига бу мавсум ҳар йилгиданда қизғин тус олди. Кузатишда давом этамиз.

  • 90+4
    swist

    Учрашув якунланди! "Реал" муҳим паллада 3 очкони қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1
    yellow

    Рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Феде Вальверде огоҳлантирилди.

  • 90+
    add_time

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90
    yellow

    Мураббий ҳакмга қаршилик қилгани боис, Марселино Гарсия Тораль ҳам огоҳлантирилди.

  • 88
    yellow2

    Бу фоли учун унга тўғридан тўғри қизил берса арзийди, бироқ ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди! Бу Раул Гарсия учун ўйиндаги 2-си бўлгани учун, у ўйинни тар этди!

  • 82
    yellow

    Начо ҳам огоҳлантирилди. Сариқ карточкалар сони ошиб кетмоқда.

  • 80
    yellow

    Иньиго Мартинес Каземирога нисбатан фол ишлатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 79
    yellow

    Рауль Гарсия қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 77
    subs

    Родригонинг ўрнига Эден Азар ўйинга қўшилди.

  • 72
    subs

    Охиан Санчет ўрнига Унаи Лопес ўйинга қўшилди.

  • 71

    Йўқ, барчаси жойида. Гол инобатга олинади.

  • 70
    Cancelled Goal

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади. Гол инкор қилиниши мумкин!

  • 68
    goal

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Начо ҳисобни очди! Ўйинда туб бурилиш, "Реал" буёғига осонликча таслим бўлмайди.

  • 65
    subs

    "Атлетик"да ўзгариш: Иньяки Уильямс ўрнига Асьер Вильялибре майдонга тушди.

  • 61
    corner

    Модричнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Каземиро боши билан тўпни дарвозага йўналтирди, бироз ноаниқ.

  • 59
    subs

    Винисиус ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди.

  • 56
    corner

    Бурчакдан тўпни хорватиялик ярим ҳимоячи яна бир бор ўйинга киритиб беради.

  • 55

    Винисиуснинг зарбаси рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 53
    corner

    Бурчак тўпи яна бир бор Лука Модрич томонидан ўйинга киритиб берилади.

  • 50
    goalkeeper

    Хон Морсильонинг зарбасини Тибо Куртуа қойилмақом сейви билан бартараф этди!

  • 48
    corner

    Бурчакдан тўпни Модрич ўйинга киритиб беради.

  • 46
    swist

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45
    swist

    Бош ҳакам ўйинга вақт қўшиб бермади. Тайм якунланди. Танаффус.

  • 43

    Алехандро Беренгернинг зарбаси дарвоза тўридан жой олишига оз қолди!

  • 42

    Каземиро қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 39

    Унаи Симон бугун фаол. У рақибларининг аксарият ҳужумларини ўқиб, уларни бартараф этмоқда.

  • 37

    Винисиус Жууниор жарима майдончаси ичига чиройли узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўни осонгина узоқлаштирди.

  • 36

    Родригонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35
    corner

    Ҳимоячиларнинг фаол ҳаракатлари боис тўп яна бир бора бурчакдан ўйинга киритиб берилади. Модрич уни ижро этади.

  • 34
    corner

    Такрорий бурчак тўпи. Бу сафар ҳам тўп олдида Модрич.

  • 33
    corner

    Лука Модрич тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 30
    corner

    "Реал" Мадрид бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 29

    Антонио Матео Лаос ВАРга мурожаатидан сўнг пенальти йўқ деб топди ва ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 28
    Cancelled Goal

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 27

    Хон Морсильо ўз жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан тегиб юборди! Пенальти белгиланиши мумкин!

  • 25
    corner

    Беренгер бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 24

    Хон Морсильо жарима майдончаси ичига тўпни етказди, ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 22

    Оскар Де Маркос яхши ўйнади. "Атлетик" бурчакроқда жарима зарбасини ижро этади.

  • 20

    Винисиуснинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимоячи узоқлаштирди. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 17

    Лука Модрич Винисиусга тўпни етказиб бермоқчи эди, бироқ узатма анчайин кучли чиқди. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

  • 14
    yellow

    Алехандро Беренгер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 12

    Родригонинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди. Қайтган тўп ноаниқ зарба билан майдон ташқарисига чиқариб юборилди.

  • 9

    Иньяки Уильямс жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ тўпни эгаллаб олувчи шерик топилмади.

  • 6

    Каземиро ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 4
    offside

    "Атлетик" аъзоси Охиан Санчет офсайдда қолиб кетди.

  • 3

    "Реал" илк дақиқаларни устунлик билан бошлади.

  • 1
    swist

    Учрашув бошланди!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ