"Реал" сафига янги ҳужумчи келиши аниқ бўлди

  • 28 августа, 2018, 16:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби сафига тез орада янги ҳужумчи келиб қўшилади. Бу ҳақда ActuFoot нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра "қироллик клуби" "Лион"да тўп сураётган тарбияланувчиси Мариано Диасни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи ва уни Мадридга қайтармоқчи. Хабарларга қараганда 25 ёшли футболчи тез орада "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Лион" агар Диас жамоадан кетса, унинг ўрнига "Селтик"дан Мусса Дембелени харид қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию