“Реал” Салиба учун муҳим футболчисидан воз кечадими?

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" Уильям Салибани қўлга киритиш учун муҳим футболчисидан воз кечиши мумкин.

Relevo нашрининг хабар қилишича, "Арсенал" фақатгина бир шарт билан Салибани "Реал"га сотиши мумкин. Маълумотга кўра, лондонликлар "қироллик клуби" пул ва ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменини трансферга қўшишса, ҳимоячини қўйиб юборишга рози бўлишади. 

Бироқ, катта эҳтимол билан мадридликлар бундай шартга кўнишмайди. "Реал" Салибани шартномаси ўз ниҳоясига етишига оз қолганда уни арзон нархга сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. Бунинг учун Уильям "тўпчилар" билан шартномани узайтирмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг трансфер нархи эса, 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!