“Реал”: Серхио Рамос энди ёрдам беролмайди

“Реал” маълум муддат жамоа сардори ва етакчи ҳимоячиси Серхио Рамос хизматидан фойдалана олмайди.

Маълумотларга қараганда, 34 ёшли футболчи жарроҳлик столига ётган. У тиззасини операция қилдириб, ўзини мавсум давомида қийнаб келаётган жароҳатдан буткул қутилишни мақсад қилган эди. Операциядан сўнг, тажрибали ҳимоячи камида апрель ойининг охиригача жамоага ёрдам бера олмайди.

Рамос “Реал” таркибида 2005 йилдан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсум охирида унинг шартномаси якунланади. Ҳозирча, томонлар янги битим борасида бир тўхтамга келгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!