"Реал Сосьедад" - "Реал": матнли трансляция
- 90'
Учрашув якунланди. "Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Шарҳни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Микель Мерино ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
- 90+'
Модрич сариқ карточка билан жазоланди.
- 90+'
Элустондонинг бош билан берган зарбаси дарвозага аниқ бормади.
- 90+'
Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Марсело ва Вальверде ўрнига Модрич ҳамда Менди майдонга ташланди.
- 83'
ГООООЛЛЛЛЛ!!! Микель Мерино ҳисобни қисқартирди.
- 81'
Виллиан Жозенинг бош билан берган заарбаси ноаниқ.
- 79'
Эдегор ўрнига Виллиан Жозе, Исак ўрнига Роберто Лопес, Субелдия ўрнига эса Зубименди майдонга тушди.
- 78'
Асенсио ва Мариано майдонга туширилди. Хамес ва Бензем уларга ўринларини бўшатиб беришмоқда.
- 75'
Исакнинг навбатдаги зарбасига Варан тўғаноқ бўлди.
- 73'
Исакнинг зарбасини Куртуа осонлик билан қайтарди.
- 71'
ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Бензема ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келиб қўйди.
- 68'
ГООООЛЛЛЛ... эмас! Аднан Янузайнинг голи инобатга олинмади. Тибо Куртуанинг кўзини офсайддаги "Реал Сосьедад" футболчиси тўсиб қолган.
- 63'
Кросснинг узоқ масофадан берган зарбаси хавфли чиқди. Ремиро ўз ўрнида.
- 62'
Янузайнинг дастлабки зарбаси ноаниқ кетди.
- 59'
Бироз оқсоқланаётган Рамос ўрнига Эдер Милитао майдонга туширилди.
Горосабель ўрнига Элустондо, Ойарсабаль ўрнига эса Янузай майдонга туширилди.
- 57'
Бензема офсайдда қолиб кетди.
- 50'
ГООООЛЛЛЛЛ!!! Рамос пенальтидан дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
- 48'
Винисиус пенальти ишлади. Диего Льоренте қанотдан кириб келган рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Ҳакам ҳуштаги чалинди. Танаффус!
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Қанотдан узатилган тўпга Бензема зарба бера олмади.
- 43'
Чап қанотдан жарима майдончасига кириб борган Винисиус дарвоза томон яхши зарба йўллади. Унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
- 39'
"Реал Сосьедад" бурчак тўпидан ҳеч қандай наф чиқара олмади.
- 35'
Каземиронинг узоқ масофадан берган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлларига тушди.
- 34'
Бенземанинг хавфли зарбасини Ремиро қайтаришга муваффақ бўлди.
- 31'
"Уотер-брек" эълон қилинди.
- 28'
Андони Горосабель чап қанотда Винисиусни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 27'
"Реал"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.
- 21'
Каземиро рақибига ҳаводаги курашда тирсаги билан зарба берганлиги учун огоҳлантирилди.
- 16'
Субельдиа Каземмирога нисбатан хавфли чиқиб келгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 15'
Эдегорнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
- 11'
"Реал Сосьедад"нинг жарима зарбаси мадридлик ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 2'
Дастлабки дақиқаларда Винисиус томонидан берилган зарба ноаниқ бўлди.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Учрашув бошланиш арафасида барча расмий маросимлар ўтказиб олинди.
Фикрлар