"Реал Сосьедад" клуби футболчисининг кетишига рози. Фақат бир шарт билан
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Меринога АПЛнинг "Арсенал" клуби катта қизиқиш билдирмоқда. АПЛ клуби томонидан юборилган биринчи таклифга жамоа рози бўлмаган.
Бироқ, андалусияликлар футболчининг Англияга кўчиб ўтишга бўлган хоҳишини ҳурмат қилиб, футболчини қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун "тўпчилар" сўралган суммани тўлаб бериши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 45 баҳсда иштирок этиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳозирда Меринонинг Трансфермарктдаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар