"Реал Сосьедад" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Испаниянинг "Реал Сосьедад" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, испан жамоаси 26 ёшли футболчини ижарага олмоқчи ва шартномага сотиб олиш вариантини ҳам киритмоқчи. Бироқ “Манчестер Юнайтед” билан ҳали келишувга эришилмаган.
Қайд этилишича, нидерландиялик футболчининг ўзи ҳам 2024 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, ван де Бек 2020 йилнинг кузида "Аякс"дан "қизил иблислар" сафига ўтган эди.
Фикрлар