Ads

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 4-турдан ўрин олган "Реал Сосьедат" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Сан-Себастьян шаҳрида кечган беллашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Ариц Элустондо ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Луис Суарес, орадан уч дақиқа ўтиб эса Усмон Дембелелар гол киритиб, "Барселона"га иродали ғалабани тақдим этишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: