“Реал” Сульшер “синдирган” юлдузни олади

Ёзги трансферлар вақтида катта умидлар билан “Манчестер Юнайтед”га келган “Аякс” юлдузи Донни ван де Бек Англия футболида ўз ўрнини топа олмади. Қатор гранд клублар таклифини рад этиб, Манчестерга йўл олган ярим ҳимоячи жамоадаги рақобатга дош беролмади. Қолаверса, Сульшер ҳам унга ишонч билдирмай, Доннини “синдириб” қўйди.

Мадридликлар бу футболчини ёши ўтиб қолган Лука Модричга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шу боис, Донни ван де Бекни ёзги трансферлар вақтида Испания чемпионатига олиб келмоқчи.

Нидерландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Сульшер жамоасида ўнта учрашувда майдонга тушди ва ҳисобига битта гол узиб қўйди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!