“Реал” Сульшерга ёқмаган юлдузни чақиряпти

“Манчестер Юнайтед”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини “Реал”да давом эттириши кутилмоқда.

Нидерландиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери атиги иккита учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди холос. Қолган беллашувларда захирадан ўйинга қўшилди. Манчестерликлар бош мураббийи Сульшер ўз вақтида “Аякс” етакчиси бўлган футболчига у қадар жиддий эътибор қаратмаяпти.

Донни ван де Бекка аввалдан харидор бўлган Зинедин Зидан ёзда уни Мадридга олиб келмоқчи. “Қироллик клуби” раҳбарияти бу трансфер учун инглизларга 30 миллион евро таклиф қилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” Донни ван де Бек учун ўтган йили ёзда “Аякс”га 44 миллион евро тўлаган эди. Манчестерликлар ҳали мадридликлар таклифига жавоб қайтаргани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)