“Реал” Сульшерни хурсанд қилди

“Реал” раҳбарияти франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан билан янги шартнома борасида келиша олмаганидан кейин ёзда уни сотиб юборишга қарор қилганди.

28 ёшли ҳимоячига анчадан бери “Манчестер Юнайтед” даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, мадридликлар бир йиллик шартномага эга футболчига 70 миллион евро нарх қўйгани бу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилаётган эди.

Энди “Қироллик клуби” раҳбарлари бу вазиятни инобатга олган ҳолда Вараннинг нархини қайта кўриб чиқди ва уни 50 миллион еврогача пасайтирди.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. Унга кўра, тажрибали ҳимоячига йилига 12 миллион евро миқдорида маош тўланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)