“Реал” супертрансферга тайёрланяпти

“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун жамоанинг айрим футболчиларидан воз кечишга тайёр.

“Қироллик клуби” бу трансферга етарли маблағ жамғариш мақсадида клубнинг катта маош олаётган етакчи ва тажрибали ўйинчиларини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Хусусан, мадридликлар клубнинг энг зўр тўпурарларидан Карим Бензема, “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич ва бразилиялик тажрибали ҳимоячи Марсело билан хайрлашадиган бўлиб турибди.

Бу футболчилар орасида Карим ўз ўрнини ҳамюртига бўшатиб беришга розилиги айтган. Марсело эса АҚШга кетишни мўлжаллаяпти. Лука Модрич эса, оммавий ахборот воситаларига фаолиятини  “Реал”да якунлашни орзу қилишини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)