“Реал” таклифини рад этган вундеркинд МЮга йўл олди

“Реал” тарбияланувчиси Альваро Фернандеш Мадрид клуби билан янги шартнома тузишни истамади ва Англияга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Сульшер жамоаси 17 ёшли ҳимоячини клуб билан тўрт йиллик битим имзолашга кўндириб, шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Фернандеш эркин агент мақомида бўлгани учун “Манчестер Юнайтед”га бепул қўшилади.

Энди “Манчестер Юнайтед”да иккита Фернандеш тўп суради. Португалиялик Бруну Фернандеш жорий мавсумда жамоага жуда катта фойда келтиряпти. Клубдагилар иккинчи Фернандешга ҳам катта умид боғламоқда.

30841132-0-image-a-94_1594908225402

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)