“Реал” таркибини “Челси” футболчилари билан кучайтиради

“Реал” клуби “Челси” футболчилари учун курашда “Барселона”га рақобат кўрсатадиган бўлди.

“Қироллик клуби” мамлакатдаги асосий рақобатчиси – “Барса” каби “аристократлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячилари – Ҳаким Зиеш ва Кристиан Пулишични ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ўйинчиларнинг “Челси”даги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Вазиятдан испан грандлари фойдаланиб қолмоқчи.

“Челси” эса маошга ажратилган бюджетни тежаб қолиш учун асосий таркиб ўйинчиларидан бир нечтасини ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!