“Реал” тез орада муҳим янгиликни эълон қилади
“Реал” раҳбарияти айни пайтда бир неча ёш футболчи билан янги шартномалар бўйича музокара ўтказмоқда.
Marca нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари тез орада музокаралар натижалари ва янги битимга эга бўлган футболчилар номини эълон қилади.
Манбага кўра, клуб асосий таркиб вакиллари – ҳужумчилардан Винисиус Жуниор ва Родриго, ҳимоячи Эдер Милитао ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга билан ҳамкорликни янги битимлар билан мустаҳкамлаб қўймоқчи.
Трансфер бозорида бу футболчиларнинг барчасига харидор кўп. Бироқ, “Реал” янги шартнома ва юқори миқдордаги бадал пуллари билан уларни жамоада олиб қолмоқчи.
Фикрлар