
"Реал" "The Best"ни ким ютишини тахмин қилди
"Реал"нинг фикрича, Винисиус ФИФА "The Best" соврини учун асосий фаворит.
Аввалроқ, ушбу соврин учун 11 номзод номи эълон қилинганди. Уларнинг 5 нафари "Реал" футболчилари саналади (Жуд Беллингем, Дани Карвахаль, Килиан Мбаппе, Федерико Вальверде ва Винисиус).
"Реал"дагилар "The Best"ни "Олтин Тўп"га қараганда ҳолисроқ деб ҳисоблайди ва ФИФАнинг энг яхшиларни аниқлаш формати уларга ёқади.
"The Best"да мухлислар, терма жамоа сардорлари, мураббийлар, шунингдек, профилга эга журналистлар овоз бериши сабабли "Реал" совринни янада демократик, деб билади.
Фикрлар