"Реал" Тони Кроосга ўринбосарни Франциядан топди

  • 01 Mar 14:10
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руиз Франция чемпионатини тарк этиб, Испания Ла Лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда TodoFichajes нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 28 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Руиз Евро-2024 дан сўнг фаолиятини якунлаган Тони Кроос ўрнини эгаллай оладиган футболчи сифатида кўрилмоқда.

Фабианнинг трансфер қиймати 35 миллион евро этиб баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси 2027 йил июн ойида якунланади.

Жорий мавсумда Франция чемпионати доирасида Руиз 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!