"Реал" тўпурар ҳимоячига қизиқиб қолди

"Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. 

"Defensa Central" нашрининг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи хизматига "Реал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланяпти. 

Шунингдек, нидерландиялик фуллбекни  "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клубларри ҳам ўз сафига қўшиб олишга тайёр. 

Фримпонг жорий мавсум Бундеслигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голни ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!