“Реал” тўрт йил олдин Мбаппени рад этгани очилди

Килиан Мбаппе бугунги кунда барча грандларнинг орзусига айланган. Айниқса, “Реал” бу франциялик футболчини интизорлик билан кутмоқда. Бироқ унинг трансферини амалга ошириш учун мадридликларда етарли маблағ йўқ.

Бироқ, “Қироллик клуби” 2017 йилда Мбаппени олишни рад этгани ошкор бўлди. Ўшанда мадридликлар “Монако” ўйинчиси бўлган Килиандан юз ўгирганидан кейин футболчи ПСЖ таклифини қабул қилган экан.

Ўшанда таркибида Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Карим Бензема каби юлдузларни жамлаган “Қироллик клуби” ёш ҳужумчи учун харажат қилишни истамаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!