“Реал” трансфер бозорини портлатади. Нишонда Холанд ва Беллингем!
“Реал” мавсум якунланиши билан катта трансферларни амалга оширишни мўлжалламоқда.
Мадридликлар “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни нишонга олди. Бу ҳақда
The Independent нашри хабар тарқатмоқда.
Флорентино Перес ўтган йили Килиан Мбаппе қилиғидан панд еган. У ҳамон Карим Бензема ўрнига супертўпурар қидиряпти.
Холанд “Сити”да ўзини яхши қилмоқда. Лекин клуб атрофида юзага келган молиявий фирибгарлик билан боғлиқ муаммолар “Реал” фойдасига ишлаши мумкин. Мадридликлар айнан мана шу вазиятдан фойдаланган ҳолда 22 ёшли ҳужумчини ўзига оғдириб олмоқчи.
Бундан ташқари, “Реал” мутасаддилари “Боруссия” юлдузи Жуд Беллингем трансфери бўйича ҳам иш олиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, Беллингем ва Холанд дортмундликлар сафида бирга ўйнаган.
Фикрлар