“Реал” трансферга яқин

“Қироллик клуби” мутасаддилари “Лейпциг” билан марказий ярим ҳимоячи Кристофер Нкунку трансфери бўйича музокара ўтказмоқда.

Мадридликлар тез орада 23 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олишни хоҳламоқда. Бундеслига вакили истеъдодли футболчи учун 30 миллион евро талаб қиляпти.  Музокаралар муваффақиятли якунланиш арафасида.

Нкунку жорий мавсумда Германия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, иккитадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!