«Реал» уч футболчини сотиб, 100 миллион евро ишлашни режалаштирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини сотиш орқали жиддий даромад олишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчи Гонсало Гарсия, чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия ва марказий ҳимоячи Рауль Асенсио билан хайрлашишга тайёр. Diario AS нашри ёзишича, «қироллик клуби» ушбу уч футболчини сотиш орқали жами 100 миллион евро атрофида маблағ ишлаб топишни мақсад қилган.
Шу билан бирга, Transfermarkt портали уларнинг бозор қийматини анча камроқ деб баҳоламоқда. Манбага кўра, 22 ёшли Гонсало Гарсия 30 миллион евро, 26 ёшли Фран Гарсия 10 миллион евро, 23 ёшли Рауль Асенсио эса 20 миллион евро атрофида баҳоланган.

Фикрлар