“Реал” учинчи бор Зиданни олиб келиши кутилмоқда

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттининг клуб раҳбарияти билан муносабатлари сезиларли даражада ёмонлашган.

Италиялик мутахассис мутасаддилари унинг ҳужумни кучайтириш учун янги ўйинчилар олиш кераклигини ҳақидаги талабини инкор қилаётганидан норози бўлмоқда.

The Athletic нашрининг ёзишича, клуб президенти Флорентино Перес жамоани бошқаришни учинчи бор Зинедин Зиданга топширишни ўйлаяпти.

Франциялик мутахассис 2016-2018 ва 2019-2021 йиллар давомида “Реал” бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг даврида мадридликлар икки маротаба Испания чемпиони ва уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Зидан “Реал”ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!