“Реал” учта катта трансферни амалга оширади

“Реал” ёзги трансферлар даврида бир неча поициясини кучайтиришга қарор қилди.

Таниқли журналист Томас Гонсалеснинг маълум қилишича, мадридликлар мавсум якунганганидан кейин учта катта трансферни амалга оширади.

“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоа таркибига “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, “Лейпциг” ҳимоячиси Йошко Гвардиол ва “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаховични қўшиб олмоқчи.

Трансфер мутахассисларининг таъкидлашич, бу трансферлар молиявий жиҳатдан “Реал”га оғирлик қилиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ўйинчилар мадридликларга 300 миллион евродан қимматга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!