"Реал" ундан юз ўгирди

"Реал" раҳбарияти "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олиш фикридан қайтди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, мадридликлар бу борада бор эътиборини ПСЖ форварди Килиан Мбаппега қаратишга қарор қилган. Аммо 22 ёшли франциялик футболчининг трансфери 180 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган ва у ҳозирча ушбу келишувни узайтиришга рози бўлмаяпти.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!