“Реал” устози солиқчилардан қочиб юрган экан, “қўлга тушди”...
“Реал”га бош мураббий этиб тайинланган Карло Анчелотти солиқдан қарздор экани аниқланди.
Испания солиқ бошқармаси “қироллик клуби” раҳбариятида Анчелоттининг 1,4 миллион евро миқдоридаги маошини ушлаб қолиб, ғазнага қайтаришни талаб қилмоқда. Аниқланишича, тажрибали мутахассис 2013-2015 йиллардаги даромадидан шунча миқдордаги солиқни тўламай келмоқда.
Айни пайтда Карло Анчелотти 23 июль куни судга келиши талаб этилмоқда.
Бу мураббий “Реал”дан кетганидан кейин “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон”да ишлаб, яна Мадридга қайтиб келди.
Фикрлар