“Реал” ва “Барса” рақобатини ошириш учун Ла Лига формати янгиланади

Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес Ла Лиганинг ҳозирги форматини ўзгартириш лозимлигини таъкидлади. Чемпионат тез орада ўзгариши кутилаётган Европа Чемпионлар лигаси форматига мослашиши керак.

- Мен Европа Чемпионлар лигаси форматини ўзгартириш бўйича музокаралар қўмитаси аъзосиман. Футбол ўзгаряпти, буни УЕФА ҳам тан олиши керак. Гранд клублар кўп муҳим ўйинларда қатнашяпти. Лигалар графикини қисқартириш ҳақида бош қотирмоқда. Ла Лига буни икки йўл билан амалга ошира олади. Биринчиси юқори дивизиондаги жамоалар сонини қисқартириш бўлса, иккинчиси мусобақа форматини ўзгартириш.

Мен клублар сонини қисқартиришга қаршиман. Форматни ўзгартириш керак. “Эл класико”лар сонини  ошириш лозим. Буни муҳокама қиламиз. Формат кейинги икки ёки тўрт йилда янгиланади. Катта ўзгаришлар бўлади, - деди Рубиалес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!