“Реал” ва “Барса” тўқнашувида жанжал бўлди. Асосий “қаҳрамон” Винисиус!

  • 26 Oct 22:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг ўнинчи турида “Реал” ўз мухлислари кўз ўнгида амалдаги чемпион “Барселона”ни қабул қилиб, қийин ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Мадридликларнинг голларига Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем муаллифлик қилган бўлса, каталонияликларнинг ягона жавоб тўпини Фермин Лопес киритди.

Учрашувнинг охирида ҳар икки жамоа вакиллар  ўртасида жанжал келиб чиқибди. Тўполонда ўзини кўрсатган “қаҳрамон”лардан бири Винисиус жуниор бўлди. Бразилиялик юлдузни тинчлантириш учун бош мураббий Хаби Алонсо ҳам аралашишига тўғри келди.

Қизиғи шундаки, Винисиус 72-дақиқада захирага олинганида Хаби Алонсонинг қўлини сиқиб қўйишга ҳам ярамади ва тўғри кийим алмаштириш хонасига йўл олган эди. Лекин  жанжалдан четда қолгани йўқ.

“Эл-класико”даги муҳим ғалабадан кейин мадридликлар жамғарган очколари сони  27 тага етказиб олди. “Барселона” энди рақибдан беш баллга ортда қолмоқда.   

Comments

You must be logged in to commet!