"Реал" ва "Барса"га ўтишни истамаган футболчи бошқа бир гранд клуб билан келишувга эришди

"РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайот Упамекано фаолиятини "Бавария"да давом эттиришга қарор қилди.

Soccerlink нашрининг ёзишича, 21 ёшли француз ва мюнхенликлар ўзаро келишувга эришган. Шу ўринда, Дайотга "Барселона" ва "Реал" каби испан грандларидан ҳам қизиқишлар бўлганини айтиш лозим.

Энди, Упамекано “РБ Лейпциг” раҳбариятидан ўзининг трансфер нархини туширишни сўраши керак. Боиси, клуб уни 58 млн еврога баҳоламоқда. Бу эса “Бавария”га инқироз пайтида қимматлик қилиши мумкин.

Дайот Упамекано жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!