"Реал" ва "Барселона" ёшлари ўртасидаги баҳсда супер камбэк гувоҳи бўлдик

Мадриднинг "Реал" клуби ёшлари 3-дивизион плей-офф босқичининг ярим финалида "Барселона"ни мағлуб этишди.

Раул бошчилигидаги "Реал Мадрид Кастилья" жамоаси биринчи ўйинда меҳмонда Рафаэль Маркес бошчилигидаги "Барселона Б"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўз майдонида улар "кўк-анорранглилар"дан 3:0 ҳисобида устун келди. 

Ҳал қилувчи гол 95-дақиқада ярим ҳимоячи Серхио Аррибас томонидан (пенальти) киритилди. Шунингдек, Карлос Дотор ва Икер Браво ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, “Реал" ёшлари Испаниянинг 3-дивизионида плей-офф босқичининг финалига чиқди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!