Ads

Энг қизиғи айни пайтда, бир вақтнинг ўзида энг бахтли ва энг бахтсиз инсонлар – бу сўзсиз Хулен Лопетеги ва Эрнесто Вальверделар бўлса керак.

Уларнинг бахтсизлиги шундаки, улар шу қадар ёмон натижа кўрсатмоқдаки, аутсайдерлар билан ўйинда мисқўллаб очко йиғаётган бўлса, уларнинг бахти –азалий рақобатчи жамоаси, улардан яхши ўйин кўрсатаётгани йўқ.

1047209338-594x594

Келинг дастлаб “Реал” ва Лопетеги ҳақида тўхталсак.

1.“Реал” мураббий тайинлашда ўз муваффақиятли йўлидан чекинди. Одатда сўнги йилларда “Реал”да муваффақиятли ишлаган Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти ва уларнинг давомчиси Зинедин Зидан қарши ҳужумни хуш кўрувчи ва футболда катта “ном”га эга мураббийлар эди, лекин Лопетеги асосан тўп назоратига эътибор қаратувчи, Испания термасидан бошқа жиддий жамоада ишламаган мураббий эди.

2. Янги давр бошлаш учун ҳеч қандай қадам қўйилмади. Жамоани асосий юлдузи – Криштиану Роналдудан ташқари Матео Ковачич, Тео Эрнандес ва Ашраф Хакими сингари футболчилар тарк этди, Уларнинг ўрнига эса Винисиус Жуниор, Альваро Одриосола ва Федерико Вальверделар “топиб келинди”.

Қизиқ, “Реал” дунёдаги энг кучли юлдузлар тўп сурадиган гранд клубми ёки ўртамиёна ва ёш футболчиларни тарбиялаб берадиган клубми? Бу ерда мураббий қатъиятлилиги, қарор қилишда ўз позициясини кўрсатиши лозим эди. Бундан келиб чиқадики, Лопетеги ё катта клубни бошқариш учун ҳали тўлиқ тайёр эмас, ёки бутун дунёга юлдуз бўлмаган ёшлар билан қанақадир сюрприз қилмоқчи бўлди, ёки...

1047199786-594x594

3. Лопетегида айни пайтдаги жиддий муаммо – жароҳатлар, кадрлар муаммоаси, яъни захиранинг йўқлиги. Бунинг ечими эса Лопетегига имконият бериб, кейинги трансфер ойнаси вақтида жиддий ҳаридни кўзлаб сабр қилиш, ёки янги мураббий олиб келиш орқали кескин чора кўришдан иборат. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор, бу бироз шошқалоқлик билан чиқарилган қарор бўлиши ҳам мумкин. Чунки мавсум эндигина бошланди ва бошқа мураббий ҳам бирдан жиддий ўзгариш қила олмаслиги мумкин.

Масалан, Антонио Конте жамоа учун тезкор қарши ҳужум, қанотдан ҳавода тўп оширишлари ва услуб нуқтасидан “Реал”га мос келади, лекин учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш синови Зиданда муваффақиятсиз чиққан, шунингдек Каземиро – Иско – Асенсиолардан фақат бирини танлаш варианти қолади.

“Барселона”да эса муаммо бунданда жиддий. Таркиб ажойиб, захира ажойиб, лекин жамоани қайсидир элементлари носоз. Қайсидир футболчилар яхши жисмоний ҳолатда эмас. Шунингдек ҳимояланиш ва ҳужумга ўтишда қандайдир бўшлиқ мавжуд. Бу муаммоларни ечиш Вальверде учун оғирлик қилмоқда. Кўринишидан “Барселона”да мураббий алмаштириш варианти йўқ ҳозирча.

GettyImages-1047220010

Биринчидан, айни пайтда Вальверде ўрнини эгаллайдиган муносиб номзод топиш осон эмас ва жамоа раҳбариятидан бундай кескин қарор кутиш  ҳам қийин.

Иккинчидан “Барселона”да ўйин қаҳрамони ва антиқаҳрамонлари сифатида футболчиларни кўрсатиш осонроқ  ва тўғрироқ бўлади. Бу ҳақда келгуси сафар бафуржа ёзамиз...