Ads

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди ўзининг келажак фаолияти борасида муҳим қарор қабул қилди.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли аргентиналик футболчи “нерадзуррилар” сафида қолади ва улар билан амалдаги шартномани узайтиради.

Айрим маълумотларга қараганда Икардининг янги келишуви 2023 йилга қадар тузилади ва унинг йиллик маоши 7 млн еврога етади. Шу тариқа Икардининг “Реал” ёки “Челси”га ўтиши яна бир неча мавсумга кечикади.

Маълумот учун, Икарди “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 200та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 119та гол ҳамда 25та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.