"Реал" ва "Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячисини қўлга киритишмоқчи

CHERY AUTO

"Айнтрахт" клуби қанот ҳимоячиси Натаниэл Браун Мадриднинг "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари рўйхатида бор. Бу ҳақда SPORT BILD хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, ҳар икки клуб жорий йилнинг октябрь ойида Германия терма жамоаси сафида дебют қилган 22 ёшли футболчининг муваффақиятларини кузатиб бормоқда. 2024 йилда "Айнтрахт" спорт директори Маркус Креше Браунни "Нюрнберг"дан уч миллион еврога сотиб олганди, аммо энди клуб ҳимоячини бу суммадан ўн баробар қимматроқ деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Браун барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Брауннинг "Айнтрахт" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!