"Реал" Вальехони ижарага беришга рози
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Хесус Вальехони ижара асосида қўйиб юборишга тайёр. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, испаниялик футболчи келаси мавсум охиригача “Гранада” шарафини ҳимоя қилади.
Манбанинг хабар беришича, ҳозирда томонлар келишувнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Вальехо барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтишга тайёр. 26 ёшли ҳимоячи 2019 йилдан 2021 йилгача "Гранада"да ижара асосида ўйнаган.
Испаниялик мудофаа вакили сўнгги икки мавсумни "қироллик клуби"да ўтказди ва Испания чемпионатида атиги 6 марта майдонга тушди.
Фикрлар