"Реал" Васкес ўрнига "РБ Лейпциг"дан футболчи олади

“РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Дани Ольмо “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кирди. Бу ҳақда Ok Diario нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мадридликлар 22 ёшли испаниялик футболчи шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаётган Лукас Васкесга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Ўз навбатида, Ольмонинг ўзи ҳам ватанига қайтишни хоҳламоқда.

“Реал” Дани Ольмони мавсум якунлангач, ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи ва бунинг учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр.

“РБ Лейпциг” Ольмони 21 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум Бундеслигада жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!