"Реал" Винисиус билан шартномани узайтиришни устувор вазифа деб билади
Мадриднинг "Реал" клубида Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. ОАВда бразилиялик вингернинг бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлари совуқлашгани ҳақидаги хабарлар ҳануз давом этмоқда.
Журналист Антон Меананинг маълумотига кўра, барча миш-мишларга қарамай, клуб раҳбарияти Винисиус билан шартномани узайтиришни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган.
Манбаларга кўра, "қироллик клуби"нинг раҳбарлари Алонсо 25 ёшли юлдузга нисбатан адолатсиз бўлган, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниорнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Аввалроқ, у мавсум якунида сотилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.



Фикрлар