"Реал" Винисиус "иши"ни кўриб чиқмоқчи

"Реал"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниорнинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолди.

Жорий мавсумдаги омадсизликлардан сўнг "қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг 20 ёшли футболчига ишончи пасайиб бормоқда.

As нашри маълумотига кўра, "Реал" раҳбарияти ёзда Винисиусни трансферга қўйиш ва бу орқали пандемия келтириб чиқарган молиявий муаммоларни қисман бартараф этиш ҳақида ўйламоқда.

Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол киритиб, 1 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!