“Реал” Винисиусга ўйин бермаган ҳимоячини олади

“Реал” мутасаддилари жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун бир неча футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Мадридликлар рўйхатга “Вальядолид”нинг 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Иван Фреснедани ҳам киритди.

Бу футболчи ҳар икки жамоанинг декабрда ўтказилган ўзаро тўқнашувида Винисиус Жуниорга ўйин бермаганидан кейин пойтахт клуби скаутлари назарига тушди.

Профессионал даражадаги фаолиятини ярим йил муқаддам бошлаган Фреснеданинг ҳали номи чиққани йўқ. Шу боис, истеъдодли ўйинчи атиги бир миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!