“Реал” хўжайини Мбаппенинг устидан кулди
“Реал” президенти Флорентино Перес мадридликлар таклифини қабул қилмасдан “Пари Сен-Жермен”да қолишни маъқул кўрган Килиана Мбаппе ҳақида кинояли изоҳ берди.
- Бечора бола, ҳозир роса пушаймон бўлаётгандир, - деди Флорентино Перес.
23 ёшли Мбаппе охириги паллагача танловини сир тутиб келди. “Реал” мутасаддилари франциялик футболчи уларнинг жамоасини танлашига амин бўлиб улгурганди. Бироқ, ПСЖ таклиф этган катта миқдордаги маош Мбаппенинг танловини уларнинг фойдасига оғдирди.
Килиан билан уч йиллик битим имзолаган парижликлар ҳужумчига ҳар йили 93 миллион евро миқдорида маош тўлайди. Шу тариқа, Мбаппе дунёда энг катта маош оладиган спортчига айланди.
“Реал” раҳбарияти ва мухлислари Мбаппенинг танловини ҳазм қила олмаяпти.
Фикрлар