“Реал” хўжайини Перес Мбаппени эслашни истамади

“Реал” Испания Суперкубоги финалида “Барселона”ни 4:1 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритган “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересдан Килиан Мбаппе трансфери ҳақида сўрашди.

- Мбаппенинг трансфери ҳақида сўраяпсизлар. Бугун у ҳақида гапирадиган пайт эмас. Ҳозир ғалаба қоўонган ўйинчилармизни қутлайдиган палла. Шунинг учун жамоадагилар ҳақида гаплашайлик, бошқа клубдагилар тўғрисида эмас, - деди Флорентино Перес.

Килиан Мбаппенинг фаолиятини қайси жамоада давом эттириши кўпчиликни қизиқтираётган ва энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу ҳисобланади.

ПСЖ ҳужумчисини янги шартномага кўндиришга уриняпти. “Реал” франциялик тўпурар эркин агент сифатида келишидан умидвор.

Мбаппенинг ўзи қайси жамоани танлагани ҳақида маълумот бермаяпти. Уни Англия клублари ҳам ўз сафида кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!