“Реал” хўжайинлари “Барса”га кетмоқчи бўлган футболчининг йўлини тўсмоқда
“Реал” футболчиси Марко Асенсиога янги шартнома таклиф қиладиган бўлди. 27 ёшли футболчини дастлабки таклиф қониқтирмагани боис, унга харидорлар кўпайиб кетган эди.
Энг қизиқ томони, Асенсиога “Барселона” ўз сафидан жой беришга тайёр. Футболчининг агенти каталонияликлар билан музокарага киришгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилди.
Энди “Қироллик клуби” футболчига бошқа битим берди. Унга кўра, ҳамкорлик муддати 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Манбаларнинг таъкидлашича, келишув муддати Асенсиога маҳқул келган.
Бироқ, маош масаласи Маркони яна қониқтиргани йўқ. Томонлар тез орада яна музокарага киришади. Ярим ҳимоячининг амалдаги битими мавсум охирида якунланади.
Фикрлар